ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ УРГАНЧ ФИЛИАЛИНИНГ
АХБОРОТ ХАТИ
“Педиатрияда овқатлантиришнинг муаммолари ва истиқболлари”
Республика илмий-амалий анжумани
Урганч шахри, 2018йил 1-2 июнь
ХУРМАТЛИ ХАМКАСБЛАР!
Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 2018 йил 1-2 июнь кунлари Урганч шахрида “Педиатрияда овқатлантиришнинг муаммолари ва истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий анжуманини ўтказилишини маълум қилади.
Анжуманнинг асосий йуналишлари:
- 1 ёшгача бўлган болаларни овқатлантиришнинг долзарб муаммолари;
- Кўкрак ёшидаги болаларни аралаш овқатлантиришнинг долзарб муаммолари;
- Кўкрак ёшидаги болаларни сунъий овқатлантиришнинг долзарб муаммолари;
- Боғча ёшидаги болаларни овкатлантириш тамойиллари;
- Мактаб ёшидаги болаларни овкатлантириш билан боғлик муаммолар;
- Болалар касалликларида овкатлантиришнинг ўзига хослиги.
Анжуман материаллари илмий мақола ва тезис кўринишида алохида тўплам
шаклида чоп қилинади. Илмий мақолалар умумий қабул қилинган талаблар асосида қабул қилинади.
Тезисларни тузиш талаблари: Тезислар матни 1 бетдан ошмаган, А4 форматда, шрифт – Times New Roman, шрифт ўлчами – 14, сатрлар орасидаги интервал 1 см, сахифа параметри чап томондан-3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва пастдан 2 см хошия қолдириб тайёрланиши лозим. Биринчи қаторида – ишнинг номи, (марказдан, бош харфларда), пастида-муаллифлар (марказдан, кичик харфларда, маърузачининг исми ва шарифи белгиланиши лозим), сўнгра пастидан – ташкилот, муассаса, шахар номи ёзилиши керак (марказдан, курсив буйича). Сўнгра бир қатор ўтказиб, тезислар матни келтирилади. Тезислар 2 нусхада қоғоз ва электрон кўринишда юборилиши
зарур. Тезисларга йўлланма хат ва эксперт хулосаси хам илова қилиниши лозим. Тезислар 2 нусхада маъруза, стенд доклади ёки тўпламда фақат тезис чоп этиш куринишида қатнашиш хақидаги хам маълумот ва муаллифлар телефони ва электрон манзили берилиши лозим. Тезислар рус, ўзбек ва инглиз тилларида нашр этилади.
Электрон шаклда файл номига биринчи муаллифнинг фамилияси берилади масалан, Ахмедова, doc. кўринишида тақдим қилиниши лозим. Келтирилган илмий ишлардаги грамматик ва стилистик хатоликлар, шунингдек, иш мазмуни учун шахсан муаллифлар масъул хисобланади.
Илмий мақола ва тезисларни қабул қилиш муддати – 2018 йил 15 майгача
Илмий – амалий анжуман ўткэилиши режалаштирилган кунлари кадимий ва навқирон Хива шаҳрига ички туризмни ривожлантириш мақсадида саёхатлар уюштириш назарда тутилган.
Манзил: 220100 Хоразм вилояти Урганч ш. Ал – Хоразмий кучаси 28.
ТТА Урганч филиали, анжуман ташкилий кумитаси Худайберганов Мунис Рузибаевичга
Электрон манзил: munisruzibayevich @mail.ru
МАЪЛУМОТЛАР УЧУН ТЕЛЕФОНЛАР:
Тел: 362-602-77-14, (0-362)224-84-84, факс: (0-362)224-84-84
моб:+998 94 313-34-85