Эпидемиология кафедрасида “Талабалар илмий жамияти” анжумани бўлиб ўтди.

Тошкент тиббиёт академияси Тиббий-профилактика факультети эпидемиология кафедрасида “Талабалар илмий жамияти” анжумани бўлиб ўтди.

 Ҳар  йилги  анъанавий  равишда Тошкент тиббиёт академияси барча факультетларининг  кафедра тармоқларида   “Талабалар  илмий  жамияти”   анжумани ўтказилиб келиноқда.

Эпидемиология кафедраси   тармоғида ҳам 2018 йил 12 апрелда 2-ўқув бино 3-қават маърузалар залида “Талабалар  илмий  жамияти”анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда эпидемиология кафедрасининг барча профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалари ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Анжуманни эпидемиология кафедраси мудири, т.ф.д  Матназарова Г.С. очиб бердилар. Барча қатнашувчиларни бугунги анжуман билан табрикладилар ва уларга омад тиладилар.  Раис:Санақулов М 503-гурух тиббий-профилактика факультети талабаси.

Котиба:  Тоирова Г502-гурух тиббий-профилактика факультети талабаси.

Барча илмий мавзуда қилинган маърузалар тинланди.Тадбирда мавзуга оид қизиқарли савол-жавоблар, бахс-мунозаралар бўлиб ўтди.Ҳакамлар ҳаяти томонидан қўйилган баллар натидасига кўра ўринлар белгиланди.

Қуйида номи келтирилган талабалар анжуман  ғолиблари бўлишди:

1-ўрин: Ахмедов Д.Б 401-гурух тиббий-профилактика факултети талабаси. Илмий рахбари  т.ф.д Матназарова Г.С. “ОИВ инфекцияларининг мехнат мигрантлари орасида тарқалиши” мавзусида қилинган маъруза учун.

2-ўрин: Каримова А.А. 404-гурух тиббий-профилактика факултети талабаси. Илмий раҳбари катта ўқитувчи, т.ф.н. Файзибаев П.Н. “Болаларни эмлаш асослари” мавзусида қилинган маъруза учун.

2-ўрин: Санақулов М 503-гурух тиббий-профилактика факултети талабаси. Илмий  раҳбари катта ўқитувчи Тошбоев Б.Ю. ”Лешманиёз касаллигида эпидемиологик назоратни ташкиллаштириш” мавзусида қилинган маъруза учун.

3-ўрин:Қосимова С 503-гурух тиббий-профилактика факультети  талабаси. Илмий раҳбари ассистент  Неъматова Н.Ў.” Касалхона ичи  инфекцияларининг эпидемиологик хусусиятлари  ва олдини олиш чора тадбирлари” мавзусида қилинган маъруза учун.

3-ўрин: Матякубова М.Б 403-гурух тиббий-профилактика факультети  талабаси. Илмий раҳбари ассистент Кенжаева М.А.” Ноинфекцион эпидемиология. Онкологик касалликлар” мавзусида қилинган маъруза учун.

Анжуманда якунида барча талабалар сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Фотолавхалар:

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan