ТТА ва Тошкент шаҳридаги 10 ва 52-сонли ихтисослаштирилган мактаблар ўртасида меморандум имзоланди

Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари фаолиятини такомиллаштириш, ўқитувчиларнинг касбий ва педагогик маҳоратини янада ошириш, ўқувчиларнинг илм-фан ва касб-ҳунарга бўлган қизиқишларини кучайтириш, олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 29 мартдаги 30-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида ТТА Умумтаълим мактаблари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида 2018 йил 6 апрелдаги 184-сонли буйруғи қабул қилинди ва ушбу буйруққа биноан ТТА ректори Л.Н.Туйчиев Тошкент шаҳридаги  ТТАга бириктирилган 10 мактаб директорлари билан учрашдилар ва улар билан Меморандум имзоланди.

Жамоат саломатлиги соғлиқни сақлашни ташкил этиш кафедраси ва Тошкент шаҳар Яшнаобод туманидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 52- сонли мактаби ўртасида ҳам ҳамкорлик тўғрисида меморандум тузилди ва иш режаси ишлаб чиқилди. Жорий йилнинг 19 апрелида ушбу режага асосан ЖСССТЭ кафедраси ходимлари ва ОМҲ факультети талабалари ушбу мактабда ўтказилган Меҳнат байрамида иштирок этишди.

Яшнаобод туманидаги 52 мактабда Тошкент шаҳри имконияти чекланган барча мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган қўл меҳнати маҳсулотларининг кўргазмаси бўлиб ўтди. Ушбу илк ташриф тузилган МЕМОРАНДУМдаги мақсадларга эришиш бўйича биринчи қадамдир.

Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan