Бронхлар ўтказувчанлигига таъсир этувчи дори воситаларнинг клиник фармакологияси

Тошкент тиббиёт академияси тиббий-педагогика факультети “Клиник фармакология” кафедраси катта ўқитувчиси,  т.ф.н. Д.З.Абдусаматова томонидан «Бронхлар ўтказувчанлигига таъсир этувчи дори воситаларнинг клиник фармакологияси» мавзусида ўтказилган очиқ  дарс

Қатнашдилар: Профессор П.С.Зуфаров, доцент С.М.Шукуржонова, катта ўқитувчилар : Ш.А.Саидова, Д.Б. Пулатова, Л.Ж.Мусаева, ассистентлар Ш.А.Арипджанова, Н.И.Пулатова

Очиқ дарс “Клиник фармакология “ кафедрасининг катта ўқитувчиси,  т.ф.н. Д.З.Абдусаматова томонидан даволаш  факультетининг 510  б гурух талабалари билан ўтказилди. Мавзу: «Бронхлар ўтказувчанлигига таъсир этувчи дори воситаларнинг клиник фармакологияси».

Дарс 8:30 да бошланди ва хронометраж асосида олиб борилди. Талабалар давомати текширилди, дарсда барча талабалар қатнашаётганлиги қайд қилинди. Машғулотнинг кириш қисмида Д.З.Абдусаматова мавзунинг долзаблиги ва клиник  амалиётдаги  ахамияти хақида тушунча берди. Талабаларнинг мавзу буйича мустакил тайёргарликлари билимлари “қопда мушук” интерфаол  усули  билан текширилди. Талабаларнинг қонспектлари кўриб чиқилди. Дарс назарий ва амалий  қисмлардан (40/60 ) иборат бўлиб, назарий билимларни ўзлаштириш ва мустахкамлаш учун янги педагогик технологиялар: “Кластер”, “  SWOT-тахлили”, “ Балиқ скелети” интерфаол усуллардан фойдаланилди.

Машғулотнинг амалий қисмида ўқитувчи бошчилигида мустақил ишлаш, кичик гурухларда ишлаш, “Кейс стади”, дискуссия – ўқитиш шакллари орқали тематик беморлар  кўрилди, уларнинг касаллик тарихи, даволаш режаси, тавсия  варакаси  тахлил қилинди, ҳамда амалий кўникмалар ўзлаштирилди.  Мавзуга оид  вазиятли масалалар ва тест  ечиш орқали талабаларнинг ўзлаштириш даражаси  назорат қилинди. Машғулот якунида талабалар рейтинг тизими асосида баҳоланди ва  рейтинг бали талабаларга эълон қилинди.

Тошкент шахри 19 апрель 2018 йил.

Клиник фармакология “ кафедрасининг катта ўқитувчиси,  т.ф.н. Д.З.Абдусаматова

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan