2018 йилнинг 20 апрель куни Тошкент тиббиёт академия профессорлари Халматова Б.Н., Рустамова Х.Е. ва Саломова Ф.И. томонидан Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 5-6 курс талабалари учун «Болаларда бронхиал астманинг кечиш хусусиятлари, замонавий диагностикаси, давоси ва профилактика чоралари» мавзусида интеграл маъруза ўтказишди.
Маърузада касалликнинг дунё бўйича ва Ўзбекистонда тарқалиш даражаси, хавф омиллари, клиник белгилари, замонавий диагностика ва даволаш усуллари ҳамда профилактикаси батафсил ёритиб берилди. Маъруза интерактив усулда олиб борилди. Талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Тадбир фотолавҳалари: