Энг фаол китобхон мавзусида маънавий-маърифий конференция ўтказилди.

27 апрель куни А.Навоий номидаги Ўзбекистон Милий кутубхонасида “Энг фаол китобхон” мавзусида маънавий-маърифий конференция ўтказилди. Конференция Ўзбекистон “Миллий тикланиш” социал-демократик партияси ва Ижтимоий фанлар кафедраси ҳамкорлигида ўтказилди. Ушбу конференция ёшларда китоб мутолаа маданиятини шакллантириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ишларига бағишланди. Конференцияда ТТА даволаш, тиббий педагогика факультети талабалари ўз тақдимотлари  билан иштирок этишди. Конференцияда давомида китоб мутолаа маданиятига бағишланган викторина ҳам ўтказилди. Маърузаси билан иштирок этган талабалар ташкилотчилар томонидан сертификат тақдим этилди. Конференциядан сўнг талабалар кутубхона билан танишиб,  аъзолик  ҳужжатларини олишди.

Масъуллар: доцент Н.Ш.Ниёзова ва ўқитувчи Н.Қ.Зикирова

Фото:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan