“Меҳнат муҳофазаси: Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаймиз” мавзусида давра суҳбати

2018 йил 28 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг катта мажлислар залида “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган “Меҳнат муҳофазаси: Ёш ходимларни қўллаб-қувватлаймиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида “Касб касалликларнинг замонавий ҳолати ва унинг профилактика чора-тадбирлари” услубий тавсиялар тақдимоти ўтказилиб, унда Тошкент тиббиёт академияси 1-сон факультет ва госпитал терапия кафедраси “Касб касалликлари” фани доценти Г.С. Агзамова ва катта ўқитувчи М.К. Ташмуҳамедовалар ҳамда Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгаши билан ҳамкорликда чоп этилган “Касб касалликларининг замонавий ҳолати ва унинг профилактика чора-тадбирлари” номли услубий тавсиялари тақдимот қилинди.

     

ТТА Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan