Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони ижросини таьминлаш юзасидан 2018 йил 28 апрел куни ТТА Хотин-қизлар қўмитаси, ТТА Маьнавият-маърифат бўлими, Даволаш факультети кураторлар кенгаши, ТТЖ дирекцияси ҳамкорликда 4- ТТЖда талабалар билан жонли мулоқот асосида турли мавзуларга бағишланган тадбир ташкил килди.
Қатнашувчилар -жами 65 нафар.
Мавзулар:
«Тўйларимиз ҳақида ўйларимиз»
маьрузачи: Олмазор туман «Шифокор» маҳалла раиси Халиков Х.М.
«Хотин- қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш»–
маьрузачи Олмазор туман «Шифокор» маҳалла профилактика инспектори, капитан Куччиев З.
«Оила мустаҳкамлигида эркакнинг ўрни»
маьрузачи: ТТА клиник анатомия кафедраси мудири, проф.Сагатов Т.А.
«Соғлом она- соғлом бола»га тўй- ҳашамларнинг акс таьсири»
маьрузачи: тиббиёт фанлари доктори, доцент Рахманова Л.К.
«Маьнавий кадриятларнинг ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашдаги ўрни»
маьрузачи: ижтимоий фанлари кафедраси ассистенти Бегалиева Д.Э.
Тадбир жараёнида талабаларга оила мустаҳкамлигига акс таьсир кўрсатувчи тўйлар ҳақида видиоролик намойиш қилинди. Ҳар бир маьруза талабалар томонидан қизиқиб тингланди, мунозалар бўлди ва ўз фикр – мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир жонли мулоқот асосида, таасуротларга бой ва кўтаринки руҳда ўтди.