Тадбирда Мудофаа вазирлигининг Тошкент шахар фахрийлар кенгаши раиси, полковник Тошхужаев Рахматилла Хикматович ва Тошкент вилояти фахрийлар кенгашининг раиси, полковник Ахмедходжаев Зохиджон Турсунович, кафедра-профессор укитувчилари, тиббий-педагогика факультети 504 гурухи талабалари иштирок этдилар.
Тадбирни кафедра мудири Саидов А.Б. кириш сўзи билан очдилар ва йигилганларини бўлажак 9-май-Хотира ва қадрлаш куни билан кутладилар. Бу йил уруш тугаганлигига 73 йил тўлганлигини ва шу муносабат билан юртбошимиз томонидан уруш қатнашчиларини ижтимоий химоя қилиш мақсадида бир катор фармонлар имзолаганларинин айтдилар. Кейин сўз полковник Тошхужаев Р.Х.га берилди, улар уз нутқида ўзбек халқининг уруш йилларида кўрсатган жасорати хақида хаётий мисоллар билан хикоя қилдилар. Республикамиз Президенти Ш.М Мирзиёевнинг “ Бутун дунёда миллионлаб инсонлар халок бўлишига сабаб бўлган, мислсиз йукотишлар, талафот ва мусибатлар олиб келган Иккинчи жахон уруши инсоният тарихидаги энг дахшатли, энг қонли қиргин бўлганини хеч ким унутмайди. Ушбу бешафкат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортик ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди халок бўлганини халкимиз хеч качон ёдидан чиқармайди” деган сўзларини мисол келтирдилар.
Полковник Ахмедходжаев З. Т.Бу йил уруш тугаганлигига 73 йил тулади, бу урушда эришилган ғалаба нафақат жангчилар балки фронт ортида мехнат қилган минглаб инсонларнинг оғир мехнати натижасидир. Урушда бизнинг халқимиз хам ўз мехнати, етим болаларни ўз боласидек асраб-авайлаб катта килгани ва бу хакида “Сен етим эмассан” филмида хаққона хикоя қилинганини айтиб ўтдилар. Бу жасорат хеч қачон эсдан чиқмаслигини таъкидлаб ўтдилар.
Бугунги кунда дунёнинг турли бурчакларида уруш ва харбий низолар хақида оммавий ахборот воситалари орқали хикоя қилинмокда, биз давлатимизда хукм сураётган тинчликни қадрига етишимиз, унинг учун курбон бўлган авлод-аждодларимизни хамиша ёдда тутишимиз зарур.
Тадбир якунида йиғилганлар ўзларини қизиктирган саволларга жавоб олдилар, тадбирдан иштирокчилар катта таассурот олдилар. 5 май 2018 йил