Тошкент тиббиёт академиясида 24 апрель 2018 йил буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов ва буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоевларнинг ижодий меросига бағишлаб тадбир ўтказилди.
Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Турдиқул Акрамович Бобомуродов очиб берди.
Кеча меҳмонлари бўлиб Ўзбекистон халқ ёзувчилари Нурали Қобул ва Шаҳодат Исахоновалар қатнашди. Ёзувчилар адиб Чингиз Айтматов ва шоир Абай Қўнонбоевларни хотирлаб ижоди ва ҳаёти инсоний фазилатлари, ички дунёси ҳақида энг сара маълумотларни тақдим этишди ҳамда ўзларининг ижодларидан ҳам гапириб беришди.
Тадбир давомида талабалар адиб Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигулик кун”, “Кассандра тамғаси” ва бошқа романларидан парчаларни ҳамда шоир Абай Қўнонбоевнинг “Ўланлар”, “Кўклам” ва бошқа шеърларидан намуналар ёддан айтиб беришди.
Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов ва буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоевларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларидан бирига адибларнинг номи берилганлигини ҳамда уларнинг бетакрор асарлари сўнмас қуёш каби порлаб туришини айтишди. Тадбир талабаларимизга ва келган меҳмонларга кўтаринки руҳ баҳш эди.