Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш Тошкент тиббиёт академияси рахбар ходимлар ва барча факультетлар талабалари ўртасида “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш”га қаратилган учрашув бўлиб ўтмоқда.
2018 йил 17 май куни ТТА академик лицей залида ҳар йилги анаънага кўра “Раҳбар ходимлар, ходимлар ва барча факультетлар талабалари ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш”га қаратилган учрашувда тиббий профилактика факультети 1-2-3 босқич талаблари ва тиббий биология йўналишининг 1-2 босқич талаблари қатнашди. Тадбирда ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Бобомуратов Т.А. маъруза қилди. Шунингдек, тадбирда ўқув ишлари бўйича декан муовинлари Шерқўзиева Г.Ф., Джураев Ж.А. ва маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини Раззоқов А.А., факультет бош мураббийи Отажонов И.О., курс катта мураббийлари ва 1-2-3 босқич талабаларининг барча мураббийлари иштирок этди. Талабалар билан учрашувда ёшлар онги ва ҳаётига салбий таъсир этувчи кўплам масалалар кўтарилди. Жумладан, Бобомуратов Т.А. талаба ёшларга – жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарлик, экстремизм ва терроризм балоси, “оммавий маданият”, техноген маданият, одам савдоси, гиёҳвандлик, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш ва бошқа салбий одатларга қарши курашиш тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Талабаларнинг бўш вақтида бадиий китоб мутолаасини кучайтириш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Давомат, дарсларни пухта ўзлаштириш ҳақида ҳақида гапириб ўтди. Тадбир ёшларни огоҳликка чорлаш нуқтаи-назаридан ўтди. Тадбир ёшлар билан ишлаш тизимидаги масъуллар ва талабалар шунингдек, мураббийлар билан жонли мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Бўлиб ўтган тадбирдан талабалар ўзлари учун кўплаб маълумотлар олиш билан бирга ўзларини қизиқтирган бир қанча саволларга ҳам жавоб олишди. Учрашув талабаларни онги ва ҳаётага салбий таъсир этувчи турли ёт ғояларга қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олишга яна бир даъват бўлди.
Маънавият ва маърифат бўлими
Фотолавхалар: