Ўсмир қизларнинг ижтимоий, тиббий муаммолари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ни 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325 сон Фармони ижросини таьминлаш юзасидан 2018 йил 18 май куни ТТА Хотин-қизлар қўмитаси, ТТА академик лицейи Маьнавият ва маьрифат бўлими, Хотин-қизлар қўмитаси ва Ёшлар Иттифоқи ҳамкорликда лицей мажлислар залида ўқувчи қизлар билан жонли мулоқот асосида «Ўсмир қизларнинг ижтимоий, тиббий муаммолари» мавзусига бағишланган тадбир ташкил килди. Қатнашувчилар – жами 320 нафар. Тадбирни лицейнинг ижтимоий фанлар кафедраси мудири Юнусова Ш.С. кириш сўзи билан очди ва ПФ-5325 сон Президент Фармонининг мазмуни ҳақида сўзлаб берди. Сўнгра маьрузачиларга сўз берди. 1.»Қизларнинг оиладаги одоб – ахлоқи. Қизлар гигиенаси» – маьрузачи т.ф.д. Рахманова Л.К. 2.»Ўсмир қизларни оилавий ҳает ва турмушга тайёрлаш»-маьрузачи ЎзЛидеп Олмазор туман Кенгаши аппарат раҳбари Қосимова Б.3. «Эрта турмуш кўришнинг салбий оқибатлари ва уни олдини олиш»- маьрузачи Миробод туман Кенгаши депутати Жабборова Ш.4.»Қизларимиз ибоси, хаёси. Миллий қадриятлар»- маьрузачи Миллий драма театр актрисаси Омина опа.5. «Аёл бахти – жамият бахти»- маьрузачи лицей 2 босқич ўқувчилари Йўлдошхужаева Фотима ва Зухра.6. «Тиббиётда оналик ва болалик муҳофазаси»- маьрузачи лицей 2 босқич ўқувчиси Юнусбекова М. Тадбир сўнггида лицей қизларининг спорт, фан, таьлим ва маданият соҳасида эришган ютуклари ва наьмунали хулқи учун 12 нафар ўқувчи қизлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

Тадбир жараёнида оналик ва болалик муҳофазасига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Ҳар бир маьруза ўқувчи қизлар томонидан қизиқиб тингланди, савол – жавоблар бўлди. Меҳмонлар ўз ҳаётий тажрибалари ҳақида сўзлаб бердилар. Тадбир жонли мулоқот асосида таасуротларга бой ва кўтаринки руҳда ўтди.

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan