Энтерал вирусли гепатитлар (ВГА ва ВГЕ) этиологияси, эпидемиологияси, клиник кечиши, даволаш усуллари ва профилактикаси мавзусидаги интеграл маъруза ўтказилди

2018 йил, 22 – май куни соат 830 – 1000  да ТТА  2-ўқув биносининг маърузалар залида Тиббий-профилактика факультети 4-курс талабалари учун эпидемиология, микробиология,  юқумли ва болалар юқумли касалликлари  кафедралари томонидан “Энтерал вирусли гепатитлар (ВГА ва ВГЕ) этиологияси, эпидемиологияси, клиник кечиши, даволаш усуллари ва профилактикаси” мавзусидаги интеграл маъруза  ўтказилди. Маъруза рус тилида олиб борилди.

Маърузани микробиология, вирусология ва иммунология кафедраси доценти, т.ф.н. Н.Т.Ёдгорова, эпидемиология кафедраси доценти, т.ф.н.  М.Ф.Абдукахарова, юқумли ва болалар юқумли касалликлар кафедраси доценти, т.ф.н.  Т.А.Ниязовалар ўқийдилар.

Маърузачилар вирусли гепатит А ва Е касалликларининг этиологияси, қўзғатувчиларининг хусусиятлари, эпидемиологияси , юқиш йўллари, профилактикаси ва эпидемияга қарши ўтказиладиган чора-тадбирлар, Вирусли гепатит А ва Е касалликларининг клиник кўринишлари ва даволаш йўллари хақида ўз мулохазаларини билдирдилар.

Маъруза қизиқарли ўтказилди, талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Берилган саволларга аниқ жавоблар қайтарилди.

Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan