2018 йил 1 июнь куни Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285- сонли Қарори ва ТТАнинг 2018 йил 19 апрелдаги 223 – сонли буйруғи ижросини таьминлаш юзасидан ТТА ХҚҚ, Урганч филиал ХҚҚ ва ички назорат бўлими ҳамкорликда филиал Маънавият ва Маърифат залида талаба қизлар билан жонли мулоқот асосида «Аёлнинг жамиятга муносабати ва тутган ўрни» мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил қилди. Қатнашувчилар – жами 108 нафар. Йиғилишни ТТА ХҚҚ раиси Л.К.Рахманова кириш сўзи билан очди. Суҳбатдан олдин куйидаги мавзуларда маърузалар тингланди:
- Рахманова Л.К. «Аёл фикри – жамият кўзгуси». 2. Худайберганова А.К. «Оилада тўй сарфи- харажатларини камайтиришда аелнинг роли». 3. Самандарова Н.Э. «Миллий либос ва узун соч миллатимиз курки». 4. Искандарова И.Р
«Никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти». Тадбир сўнггида ҳар бир маъруза бўйича талаба қизлар билан қизиқарли мунозаралар бўлди. Маьрузачилар қизлар билан ўз ҳает йўллари, хотиралари ҳақида ўртоқлашдилар. Тадбир жонли мулоқот асосида таасуротларга бой ва кўтаринки руҳда ўтди.