Тошкент тиббиёт академияси маъмурияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 13 октабрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” ги 226-сон қарори билан тасдиқланган “Талабалар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ” ва “Номли давлат стипендиялари ва уларни тайинлаш тўғрисида НИЗОМ” ларга мувофиқ Магистратура йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари, бакалаврияат йўналиши бўйича охирги 2та курс 5-6 курс талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари, Ислом Каримов ва Ибн Сино стипендияларига танлов эълон қилади.
Номзодларни танлаш олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан ташкил этилган Махсус комиссия томонидан ўтказилади. Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва Номзод давлат стипендиялари танловининг 1- босқичи 2018 йил 27июнда ўтказади.
Магистратура ва факультет деканларига: Иқтидорли талабалар бўлими Баённома асосида фаол талабалар номзодларини тавсия этишингизни сўрайди.
Мурожаат учун: Тошкент шаҳар, Шифокорлар кўчаси, ТТА илмий бўлим.
Маълумот учун:Телефон : (+99) 846-31-39