Тошкент тиббиёт академияси
5а510302 – “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” йўналиши
“Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” мутахассислиги бўйича магистрларга таҳсил беришдан мақсад атроф муҳит гигиенаси соҳасида халқаро даражадаги экспертларни тайёрлашдан иборат.
Таълим ТТА ва Корея Университети қўшма таълим дастури асосида олиб борилади ва икки томонлама тан олинадиган диплом олиш имкони мавжуд.
Магистратуранинг 2 курсида ўқув дастур асосида корея университетида қисқа муддатли таълим олиш режалаштирилган.
Ўқув жараёнига Корея Университетининг етакчи профессорлари жалб этилган ҳамда бепул инглиз тили дарслари ташкил этилган.