ТТА ҚАБУЛ ҲАЙЪАТИ МАСЪУЛ КОТИБИ ИЛМИЙ КЕНГАШГА ҚАБУЛ ҲАЙЪАТИ ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ҲИСОБОТ БЕРДИ

2018 йил 27 август куни бўлиб ўтган Тошкент тиббиёт академиясининг Илмий кенгашида қабул ҳайъатининг масъул котиби Ф.Л.Азизова ҳисобот қилди.
“Тошкент тиббиёт академияси қабул ҳайъатининг 2018/2019 ўқув йилига талабалар ва магистрлар қабули бўйича ҳисоботи” мавзусида қилган маърузасида таълим йўналишлари ва ўқиш тиллари бўйича ажратилган ўринлар сони (жами 575та), хужжатлар қабул қилинган жойлар, абитуриентлардан тушган умумий аризалар сони (жами 5851та), ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар (жами 77та), ногиронлиги бўлган шахслардан тушган аризалар (жами 35та), ҳарбийларнинг фарзандларидан тушган аризалар (жами 41та), 2018 йил 17 августда ўтказилган Олий ҳамширалик иши йўналишига ўтказилган ижодий имтиҳон, 2 август куни тест синовлари ўтказилган бинолар, 2018/2019 ўқув йили учун ўтиш баллари ва конкурс ҳақида, шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясига 2018-2019 ўқув йилида магистратурага қабул тўғрисида тўлиқ ҳисобот берди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan