ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ БОШЛАНДИ

5 сентябрь куни Тошкент тиббиёт академиясида янги 2018/2019 ўқув йили бошланди.

Мамлакатимизда таълим, тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар талабаларнинг билим олишга бўлган қизиқиши ва иштиёқини тобора кучайтиришга, шифокорлик касбининг обрўсини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Президентимизнинг 2018 йил 14 августда қабул қилган «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги амалий ишларда кенг имкониятларни очмоқда.

Янги ўқув йилининг биринчи дарси сифатида барча гуруҳларга Тошкент тиббиёт академиясининг кафедраларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида мустақиллик дарслари ўтказилди. Дарсларда она-Ўзбекистонимиз, истиқлол, тинч ва осойишта кунларимизнинг қадр-қиммати, ёш авлод истиқболи йўлида кўрсатилаётган бетимсол эътиборнинг моҳияти талабаларга кенг тушунтирилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan