СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН 2018 ЙИЛНИНГ II ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ ВА ИЛМИЙ-ТЕХНИК АНЖУМАНЛАР РЕЖАСИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2018 йилнинг II ярим йиллигида қуйидаги республика илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказилиши режалаштирилган:
– Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида “Шошилинч тиббий ёрдам врачлари Ассоциациясининг IV съезди” (Тошкент шаҳри 2018 йил 13-14 сентябр);
– Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Қаришга қарши эстетик тиббиётнинг долзарб муаммолари” (Тошкент шаҳри 2018 йил 27-28 сентябр);
– Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказида “Сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигининг ҳал этилмаган масалалари” (Тошкент шаҳри 2018 йил 2-3 октябр);
– Тошкент давлат стоматология институтида “Стоматология, юз-жағ жаррохлиги, оториноларингология ва офтальмологияда нур ташхисининг замонавий технологиялари” (Тошкент шаҳри 3-4 октябр);
– Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий амалий тиббиёт марказида “Фтизиатрияда халқаро ҳамкорликнинг 20 йиллик ютуқлари” (Тошкент шаҳри 2018 йил 5 октябр, Нукус шаҳри 6 октябр)

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan