СПОРТ- СОҒЛИК ГАРОВИ

“Бадантарбия – соғлиқни сақлашда

улуғвор усулдир”

(Абу Али Ибн Сино)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 20 сентябрдаги жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ижроси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 24 сентябрдаги 87-02-2633-сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш ҳамда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси  барча талабалар турар жойларида талабалар мунтазам равишда спорт  билан шуғулланиб  келишмоқда. Барчага  маълумки инсонлар соғлом, тетик ва бақувват бўлишга, ўз ёшлиги,  ҳусни ҳамда ишчанлик қобилиятини сақлашга ҳаракат қилади.

Бунга эришишнинг асосий омилларидан бири жисмоний ҳаракатдир Абдурауф Фитратнинг ижтимоий тарбия негизида жисмоний тарбияни ташкил этиш, шахсни саломат ва бақувват этиб тарбиялаш масалаларига оид қарашлари диққатга моликдир “Бадан тарбиясига қадим замонлардан бошлаб катта аҳамият берилган. Инсоннинг бутун аъзоси саломат ва қувватга эга бўлмаса, унда инсон узоқ яшамайди. Агар инсоннинг танасидаги аъзоларидан бирига лат тегса, у киши ишдан қўлини тортиб, бошқаларнинг муҳтожига айланади”. Жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, айни вақтда, мамлакатимизда жисмоний жиҳатдан етук, соғлом авлодни тарбиялаш борасидаги туб ислоҳотлар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.  Зеро, “Қадимги файласуфларнинг, кишини ҳушсизлантирувчи ва соғлигига шикаст етказувчи нарса узоқ вақт жисмоний ҳаракат қилмасликдир” деган фикрлари боиси ҳам, деган ўгити ҳар бир инсоннинг ҳаётий шиорига айланса, киши ҳеч қачон касалликка чалинмайди. Буларни англаган холда Тошкент тиббиёт академиясининг 1500 нафарга яқин талабалари, педагог-тарбиячилари, профессор-ўқитувчилари ҳам уюшқоқлик билан ҳар куни 40-50 дақиқа давомида эрталабки бадантарбия билан шуғулланишмоқда. Тиббиёт академиясида Профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларни бўш вақтларини маданий ва маънавий хордиқ чиқаришлари ҳамда  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спорт билан шуғулланишларига кенг шароитлар яратиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, турли хил касб касалликларини олдини олиш, меҳнат самарадорлигини ошириш мақсадида академияда хизмат қилаётган ишчи ходимлар ўртасида турли хил спорт мусобақалари ташкил қилиниб келинмоқда.

Шунингдек Тошкент тиббиёт академияси “Шифокор спорт мажмуасида” футбол бўйича факультетлар аро “Ректор кубоги” мусобақалари бўлиб ўтди.

Стол тенниси (қизлар)мусобақаларида Даволаш иши факультети 1-ўрин, Академик лицей 2-ўрин, Тиббий профилактика факультети 3-ўринни эгалладилар. Бундан асосий мақсад талабаларни Ватанимиз, ҳалқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, тарбиялаш барчамизни асосий бурчимиздир!

Маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan