2018 йил 26 сентябр куни ТТА Илмий Кенгашида ТТА ўқув ишлари бўйича проректори Ш.А.Боймурадов “2017-2018 ўқув йили баҳорги семестрида талабаларнинг фанлар бўйича ўзлаштириш ва сифат кўрсатгичлари таҳлили, камчиликлар ва вазифалар” мавзусида қилган маърузасида ҳар бир факультетнинг курслар ва гуруҳлар кесимида 2017-2018 ўқув йили баҳорги семестр натижалари бўйича хисобот берди.
Хусусан, Даволаш факультетида 1 курсда 401 талаба тахсил олган, уларни ўзлаштириш кўрсатгичи 48,1 (2016-2017 ўқув йилида 81,5), сифат кўрсатгичи эса 10,7 (2016-2017 ўқув йилида 39,4) ни ташкил қилди. Биринчи топширишда якуний назоратга 116 талаба қўйилмаган, 92 талаба якуний назоратни биринчи марта киришдан қониқарсиз бахо олган.
2 курс талабаларини ўзлаштириш кўрсатгичи 69,7 ўтган ўқув йилида ушбу кўрсатгич 73,9 бўлган. Сифат кўрсатгичи эса 20,7 ни ташкил қилди, ўтган ўқув йилида эса 35,8 ни ташкил қилди. Биринчи топширишда якуний назоратга 35 талаба қўйилмаган, 69 талаба якуний назоратни биринчи марта киришдан қониқарсиз бахо олган.
3 курс талабаларини ўзлаштириш кўрсатгичи 63,2 (2016-2017 ўқув йилида 71,1 бўлган) сифат кўрсатгичи эса 31.6 (2016-2017 ўқув йилида 24.1) ни ташкил қилди. Биринчи топширишда якуний назоратга 46 талаба қўйилмаган, 53 талаба якуний назоратни биринчи марта киришдан қониқарсиз бахо олган.
4 курс талабаларини ўзлаштириш кўрсатгичи 74.3 ўтган ўқув йилида ушбу кўрсатгич 86.6 бўлган. Сифат кўрсатгичи эса 59.6 ни ташкил қилди, ўтган ўқув йилида эса 48.6 ни ташкил қилди. Биринчи топширишда якуний назоратга 22 талаба қўйилмаган, 42 талаба якуний назоратни биринчи марта киришдан қониқарсиз бахо олган.
5 курс талабаларини ўзлаштириш кўрсатгичи 90.1 ўтган ўқув йилида ушбу кўрсатгич 96.6 бўлган. Сифат кўрсатгичи эса 51.9 ни ташкил қилди, ўтган ўқув йилида эса 51.6 ни ташкил қилди. Биринчи топширишда якуний назоратга 18 талаба қўйилмаган, 9 талаба якуний назоратни биринич марта киришдан қониқарсиз бахо олган.
6 курс талабаларини ўзлаштириш кўрсатгичи 84.9 ўтган ўқув йилида ушбу кўрсатгич 80.3 бўлган. Сифат кўрсатгичи эса 39.3 ни ташкил қилди, ўтган ўқув йилида эса 61.1 ни ташкил қилди. Биринчи топширишда якуний назоратга 7 талаба қўйилмаган, 30 талаба якуний назоратни биринчи марта киришдан қониқарсиз бахо олган. Ўтган йилдаги кўрсатгичларга нисбатан ушбу ўқув йилида талабаларни ўзлаштириш ва сифат кўрсатгичлари пасайганлиги кузатилади.
Тиббий педагогика факультетида 2016-2017 ўқув йилида 1 кириш бўйича ўзлаштириш 100, сифат кўрсатгичи эса 67,1 ташкил қилган бўлса, 2017-2018 ўқув йилида эса ўзлаштириш 96,8, сифат 29,1 ташкил қилган. Сифат кўрсатгичи камайган лекин даволаш факультети 1 курс талабаларини кўрсатгичлари билан солиштирилганда даволашга нисбатан 3 баробар юқорилиги аниқланди. Ўзлаштириш ва сифат кўрсатгичлари юқори бўлган фанлардан педагогика ва психология ўзлаштириш 98,9 сифат эса 98,2 ташкил қилди.
Тиббий профилактика факультетида 2016-2017 ўқув йилида 1 кириш бўйича ўзлаштириш 93,4 сифат кўрсатгичи эса 19.7 ташкил қилган бўлса, 2017-2018 ўқув йилида эса ўзлаштириш 84.4, сифат 13,3 ташкил қилган. Ўтган ўқув йилига нисбатан ўзлаштириш ва сифат кўрсатгичлари камайиб кетганлиги кузатилди. Тиббий биология йўналишида эса кўрсатгичлар ўтган йилги кўрсатгичлардан деярли фарқ қилмади.
Олий маълумотли ҳамшира факультетида 2016-2017 ўқув йилида 1 кириш бўйича ўзлаштириш 81,3, сифат кўрсатгичи эса 47,3 ташкил қилган бўлса 2017-2018 ўқув йилида эса ўзлаштириш 65,5, сифат 27ташкил қилган. Ўзлаштириш ва сифат кўрсатгичлари ўтган йилга нисбатан камайган.
Шунингдек, ТТА талабаларининг ўзлаштириш ва сифат кўрсаткичларини янада яхшилашга қаратилган бир қанча таклифларини берди.