Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ажратилган беш фоизли квота чегарасида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларини қабул қилиш танлов асосида Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари натижаси бўйича тўпланган баллардан келиб чиққан ҳолда тақсимланиши белгилаб қўйилган. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2018 йил 17 августдаги 6-сон баёни қарорига билан давлат грантининг минимал ўтиш бали 68,0 балл этиб белгиланган.
ТЎЛИҚ РЎЙХАТНИ ҚУЙИДАГИ ХАВОЛА ОРҚАЛИ КЎРИШ МУМКИН
БЕШ ФОИЗЛИ КВОТА АСОСИДА ТАЛАБАЛИККА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ФАРЗАЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ