ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИДА ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

ТТА Тиллар кафедраси British Council билан ҳамкорликда Европа талабларига мос равишда янги таълим стандартини ишлаб чиқишга қаратилган ишлар кенг йўлга қўйилмоқда.
Нофилологик ОТМ ларида инглиз тилини ўқитишни ривожлантиришга қаратилган ушбу таълим стандартларини ишлаб чиқишда ТТА Тиллар кафедрасининг инглиз тили ўқитувчилари Бобожонова Ш.Б., Жўраев А.Х., Сайджоанова К.Д фаол иштирок этишмоқда.
Шунингдек, Тошкент тиббиёт академияси талабалари учун янги силлабус яратилмокда.

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни Британия Ланкастер университетидан Жеф Станфорд (“EnSPIRE-U” халқаро лойиха бўйича), British Councilдан Ольга Ким, Вестминистр Университетидан Комила Тангриева, Тошкент Тиббиёт Академиясидан ўкув ишлар бўйича проректор, профессор Боймурадов Ш.А, Тиллар кафедраси мудири, доцент Абдуллаева Р.М. ва катта ўкитувчи Ташметова Г.Ш кузатуви асосида инлиз тили ўкитувчиси Бобожонова Шахноза томонидан тиббий педагогика факультетининг 102 б гурҳ талабаларига очик дарс ўтилди

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan