2018 йилнинг 23 октябрь куни Тошкент тиббиёт академиясининг Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби директори профессор Б.Маматқулов ҳамда АҚШ Кентукки Университети профессори Рэймонд Хилл Соғлиқни сақлаш менежменти фанидан “Соғлиқни сақлаш тизими” мавзусидаги интеграл маъруза бўлиб ўтди.

2018 йилнинг 23 октябрь куни Тошкент тиббиёт академиясининг Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби директори профессор Б.Маматқулов ҳамда АҚШ  Кентукки Университети профессори Рэймонд  Хилл Соғлиқни сақлаш менежменти фанидан “Соғлиқни сақлаш тизими” мавзусидаги  интеграл маъруза бўлиб ўтди. Унда ТТА 2-босқич 70 та   магистр талабалар (Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш, Олий ҳамширалик иши,  Акушерлик гинекология, Хирургия, Урология, ЛОР, Анестезиология, Офтальмология магистратура мутахасисликлари) иштирок этди.

Интеграл маъруза давомида  профессор Рэймонд  Хилл магистр талабаларга “The USA healthcare system” мавзуси бўйича АҚШ соғлиқни сақлаш тизимининг ўзига хос хусусияти, “Medicare” ва “Medicaid” дастурлари моҳиятини очиб берди. Талабаларни қизиқтирган саволларига маърузачилар тўлиқ ва аниқ жавоб бердилар. Интеграл маъруза давомида  талабалар саволлар беришди. Маъруза қизиқарли, бахс мунозараларга бой бўлиб, унда қатнашувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan