Тошкент тиббиёт академияси таълим жараёнига хорижнинг етакчи тиббий мутахассисларини кенг жалб қилиш доирасида, ТТА раҳбарияти таклифига биноан 2018 йилниг 21 дан 26 октабрига қадар Санк-Петербургнинг суд-тиббий экспертиза соҳасидаги етакчи мутахассислари- академик И.П.Павлов номидаги Биринчи Санк-Петербург давлат тиббий университети суд тиббиёти ва ҳуқуқшунослик кафедраси мудири профессор О.Д.Ягмуров ҳамда Адмирал С.О.Макаров номидаги Давлат денгизчилик ва дарё флоти университети жамоат ҳуқуқи кафедра мудири профессор В.Л.Попов ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида «Болаларнинг нозўраки ўлими», «Гўдакларнинг тўсатдан ўлими синдроми», «Транспорт жарохати суд-тиббий экспертизаси» ва бошқа мавзуларда маърузалар цикли, шунингдек, «Замонавий суд тиббиётида иммуно-гистокимёвий тадқиқотлар» мавзусида мастер-класс ўтказилди.
Тадбир доирасида суд тиббиёти ва тиббиёт ҳуқуқи кафедраси профессор-ўқитувчилари билан давра суҳбатлари, таълим жараёнини ташкил этишда методологик кўмак, малака алмашиш ҳамда ТТА Фарғона филлиалида кўчма маърузалар ташкиллаштирилди.
Профессор О.Д.Ягмуров ва В.Л.Поповларнинг ТТА га 2018 йилдаги ташрифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг тиббий муассасаларига тиббий маслаҳат ва таълимий фаолиятни амалга ошириш учун 2018 йилда хориж клиникаларининг етакчи мутахассисларининг ташрифлари режаси» асосида амалга оширилди.
Ушбу ташриф суд тиббиёти ва тиббий ҳуқуқ соҳасидаги хорижий илмий-амалий ютуқлар билан танишишга имконият яратди ҳамда таълим олувчи ва ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилди.
ТТА га қўшма таълим табдирларини ташкиллаштириш учун жахоннинг етакчи тиббий мутахассисларини хар томонлама жалб қилишга қаратилган ишлар давом этмоқда.
ТТА Халқаро бўлими