Жорий йилнинг 31 октябр куни Тошкент тиббиёт академиясининг навбатдаги Илмий Кенгаши бўлиб ўтди. Илмий Кенгашда ТТА магистратура бўлими бошлиғи А.А.Имамов “Магистратурада ўқув, ўқув-услубий, илмий ва тарбиявий ишларнинг ҳолати” мавзусида маъруза қилди.
А.А.Имамов ўз маърузасида магистратурада ўқитиш тизими, ҳозирги кунда ТТА магистратурасида тахсил олувчиларнинг контингенти, ўқув юкламаси, 2018-2019 ўқув йилида битирувчи магистрлар ҳақида маълумот, барча магистрларнинг диссертация мавзулари тасдиқланганлиги, академия сайтида эълон қилинганлиги, битирувчиларнинг публикациялари, диссертация ҳимояси босқичлари ҳақида батавсил маълумот берди.
Шунингдек, магистратурада мавжуд муаммолар ва ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича ўзининг таклиф ва мулоҳазараларини берди.