Олий таълимнинг маънавий-ахлоқий мазмунини кучайтириш, талаба-ёшларга юксак маънавият ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғусини чуқур сингдириш мақсадида 2-сон болалар касалликлари кафедрасида Олмазор тумани прокуратураси бош терговчиси Абдуллажонов Т.К. ва Олмазор тумани 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика бўйича бошлиғи Хайрулла Баймановлар билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашувда ТТА ёшлар билан ишлаш бўйича ректор ўринбосари Бобомуродов Т.А., кафедра мудири Каримджанов И.А., педагоглар, талабалар, магистрлар иштирок этдилар. Маърузачилар хозирги кундаги ёшлар орасидаги қонунбузарлик холатлари тўгрисида сўзлаб бердилар. Учрашув кўтаринки руҳда ўтди, мехмонлар талабалар ва педагогларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар ва қонунбузарликни олдини олиш чора тадбирлари тўғрисида республикада ва туманда килинаетган ишлар тугрисида маълумот бердилар.