ДАВОЛАШ ФАКУЛТЕТИ ТАЛАБАЛАРИ БИЛАН АКАДЕМИЯ РАҲБАР ХОДИМЛАРИНИНГ УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ.

20 ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси Академик лицейи залида    академия раҳбар ҳодимларининг  Даволаш  факултети талабалари билан  учрашуви ўтказилди.

Учрашувда Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев, Ўкув ишлари буйича проректор Ш.А.Боймуродов, Ёшлар билан ишлаш буйича проректор Т.А.Бобомуротов,  факултет деканлари, декан муовинлари  ва талабалар иштирок этдилар.

Учрашувни ректор Л.Н.Туйчиев очиб берди ва у ўз сўзида  Республикамиздаги тиббиёт олий таълим мауссасалари ичида   Тошкент тиббиёт академияси энг нуфузли  илм даргоҳи эканлиги, бу ерда  ўқиш шарафли лекин ўта маъсулиятли эканлиги ҳакида тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида талабаларга  академиянинг келиб чиқиш тарихи, структураси тўғрисида видеофильм намойиш этилди. Шунингдек талабаларга одоб аҳлоқ, муомила ва ички тартиб қоидалари бўйича маълумот  берилди. Талабалани қийнаётган муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида батафсил суҳбатлашилди.

Тадбир жуда қизиқарли  ўтди. Шунингдек тадбир сўнгида талабалар ўзларига қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan