ТИББИЙ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТОМОНИДАН « ЖИЙДАЛИ» МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИГА ТАШРИФ УЮШТИРИЛДИ.

20 ноябр куни Тиббий педагогика факултетининг барча кафедраларидан маънавий маърифий ишларга маъсул профессор-ўқитувчилари томонидан факултет деканининг Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари С.Ш.Рустамова бошчилигида  ТТА ва маҳалла ўртасида ҳамкорлик ишларини олиб бориш мақсадида  “Жийдали” маҳалласига ташриф уюштирилди. Маҳалла оқсоқоли О.А.Бабонова ва Маҳалла иниспектори, катта летенант С.Салимов  билан келгусида олиб бориладиган ишлар режаси тузилиб, тасдиқланди.

Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун академия томонидан тиббий кўриклар ташкил этиш, нотинч оилаларга маънавий-психологик суҳбатлар ташкиллаштириш, уюшмаган ёшлар билан чекишни, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича “Зулматдан зиёга қоч” мавзуларида семинар ва давра суҳбатлари ўтказиш режага киритилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan