ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИ ЎРТАСИДА ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ.

Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Таълим муассасалари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт ишларини оммалаштириш ва талаба ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ҳамда уларда соғлом турмуш тарзини шакаллантириш борасида бир қанча қарорлар ишлаб чиқиляпти.

      Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 сентябиридаги “Таълим тизимида маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 736-сон қароридаги Таълим муассасалари ўртасида республика миқиёсидаги спорт мусобақалари сонини янада ошириш, мусобақа ўтказиладиган спорт турларини кенгайтириш ва ОТМда ўртоқлик учрашувларини ўтказиб боришини йўлга қўйиш мақсадида  чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

      2018 йил 20 ноябрь куни Тошкент тиббиёт ОТМ талабалари ўртасида Тошкент педиатрия тиббиёт институтида стол тенниси ҳамда 2018 йил 22 ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси спорт мажмуасида мини футбол спорт тури бўйича ўртоқлик учрашувлари ўтказилди. Ушбу учрашувда Тошкент шахрида жойлашган тиббиёт олийгоҳлари ТПТИ, ТФИ, ТДСИ ва ТТА талабалари иштирок этишди.

       Стол тенниси учрашуви олимпия тизимида ўтказилиб, йигитлар ўртасида Тошкент фармацевтика институти 1-ўрин, Тошкент давлат стоматология институти 2-ўрин, Тошкент педиатрия тиббиёт институти 3-ўрин эгаллашди. Талаба қизлар ўртасида эса Тошкент тиббиёт академияси 1- ўрин, Тошкент фармацевтика институти 2-ўрин, Тошкент педиатрия тиббиёт институти 3-ўринни қўлга киритишди.

       Мини футбол Тошкент тиббиёт академияси спорт мажмуаси залида айланма учрашув системасида ўтказилиб,  бунда хар бир жамоа бир бири билан куч синашди. Мазкур учрашувда Тошкент тиббиёт академияси 1-ўрин, Тошкент педиатрия тиббиёт институти 2-ўрин ва Тошкент фармацевтика институти 3-ўринни эгаллашди. Учрашув қатнашчиларига мувафаққият тилаб,  фаҳрли дипломлар тақдим этилди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan