ЭПИДЕМИОЛОГИЯ КАФЕДРАСИДА ОЧИҚ МАЪРУЗА ЎТКАЗИЛДИ

2018 йил, 29-ноябр куни соат 830-950да ТТА, 2-ўқув биноси Эпидемиология кафедраси маърузалар залида “Зооноз касалликларининг умумий тавсифи, қутириш касаллигининг эпидемиологияси ва профилактикаси“ мавзусида очиқ маъруза ўтказилди. Маърузада Эпидемиология кафедраси мудири:т.ф.д. Г.С. Матназарова ва кафедра ходимлари, магистрлар ва клиник ординаторлар, 5-курс тиббий – профилактика факультети талабалари қатнашдилар. Маърузани эпидемиология кафедраси профессори О.М.Миртазаев ўқидилар.
Профессор О.М.Миртазаев ўз маърузаларида Зооноз касалликларнинг юзага келиши ва тарқалишининг асосий сабаблари ҳақида батафсил тўхталдилар. Маърузада қутириш касаллигининг эпидемиологияси ва унинг олдини олиш чоралари каби маълумотлар кенг ёритиб бердилар. Қутириш касаллиги ҳақида видеолавҳа намойиш этилди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan