ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР ПРОПЕДЕВТИКАСИ КАФЕДРАСИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИ 25- СОН ЎРТА МАКТАБИГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

Ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси мудири, профессор М.Ш.Каримов, доцент Д.А,Парпибоева, ассистентлар Н.М.Нарзиев, Ф.Н.Шукурова, И.Т.Аликулов ва М.У.Турсуновалар Тошкент вилояти Янгийўл тумани 25- сон ўрта мактабига ташриф буюришди. Ўқувчи ёшларни саломатлигини сақлаш борасида 5-6-8 синф ўқувчилари билан “Соғлом овқатланиш мезонлари” мавзусида маъруза тақдимоти ва давра суҳбати ўтказилди. Ўқувчи ёшлар саломатлигини мустахкамлашда оқилона овқатланишнинг аҳамияти беқиёслиги тингловчиларга уқтириб ўтилди. Маъруза тақдимотини ва давра суҳбатини ўқувчилар катта қизиқиш билан тингладилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan