ТТА клиник фармакология кафедрасида 2018 йил 18 декабрда Москва соғлиқни сақлаш департаменти бош гастроэнтерологи, А.С. Логинов номли Москва клиник илмий маркази меъда ости бези, ўт йўллари ва хазм тракти юқори қисми патологияси бўлими бошлиғи профессор Д.С. Бордин иштирокида “Меъда ости безининг экзокрин етишмовчилиги ва жигар ноалькоголь ёғли гепатозини замонавий даволаш тамоиллари” мавзусида махорат дарси бўлиб ўтади.