“ВАТАН МУҚАДДАС, УНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ШАРАФЛИ БУРЧДИР” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2018 йил 13 декабрдаги Ф-5413-сон фармойишида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 19.12.2018 йилдаги №87-02-3815 сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар “Ватанпарварлик ойлиги” ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан 2019 йил 12 январ куни Тошкент тиббиёт академияси академик лицейида залида ўқувчи ёшлар, профессор –ўқитувчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Қуролли Кучлари академияси офицер ва курсантлари иштирокида «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» шиори остида тадбир ўтказилди.,
Шунингдек Тошкент тиббиёт академияси харбий факуьтет бошлиғи тиббий хизмат подпольковниги Сабиров Джохонгир Рўзиевич, Академия фаҳрийси Шокир Юлдошевич сўзга чиқиб 14-январь “Ватан химоячилари куни” билан барча фаҳрийларимизни ҳамда кўп йиллар мобайнида ўз меҳнатларини аямай жонбозлик билан меҳнат қилиб келаётган ҳарбий факультет мураббийларимизни шунингдек имтёзли ўқишга кирган ҳарбий факультет талабаларини бугунги байрам муносабати билан муборакбод эдилар.
Тинчлик бу бизга берилган энг олий неъматлардан биридир у ҳамма замонларда ҳам инсонни юксакликка, буюкликка етаклаган, азизлар мана шундай тинч замонамиз, обод юртимиз мусаффолигию, сарҳадларимиз даҳилсизлиги, меҳнаткаш ҳалқимиз ўз иши ва ижоди билан банд эканлиги учун ҳар қанча шукрона айтсак арзийди ва албатта бу ҳар бир Ўзбекистонлик фуқороларининг муқаддас бурчидир.
Бу тинч – тотув хотиржам хаётнинг устивори, қалқони эса ватанимиз сарҳадларини қўриқлаётган мард ва жасур ватанимиз химоячилари десак асло муболаға бўлмайди.
Қуролли Кучларимизнинг ҳозирги кундаги жанговар шайлиги, қудратини намойиш қилувчи видео лавҳалар кўрсатилди Филъм барчада катта таъсурот қолдирди.
Шунингдек тадбирда “Шифо навво” бадиий хаваскорлик ашула ва рақс ансамбли тамонидан, Ватанпарварлик руҳини акас етирувчи куй – қўшиқлар намоийш этилди.
Тадбир қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Ёшлар билан ишлаш , Маънавият ва маърифат бўлими.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan