Соғлиқни сақлаш соҳасида янги лавозим жорий этилди

Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор хорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” канали хабарига кўра, қарор билан соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозими жорий этилди.
Вазир ўринбосари, жумладан, қуйидагилар учун масъул ҳисобланади:
халқаро стандартлар ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини имплементация қилган ҳолда соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ҳуқуқий тартибга солиш;
соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш;
мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш;
давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини татбиқ қилиш;
соҳага инвестицияларни кенг жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш;
“электрон соғлиқни сақлаш” тизимларини кенг жорий этиш.
Мазкур лавозимга соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори малакали хорижий мутахассис жалб этилади ҳамда у президент томонидан тайинланади.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш вазирининг мазкур ўринбосари бир вақтда бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси ҳисобланади.

ҚАРОРНИНГ ТЎЛИҚ МАТНИ

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan