ШАМС- УЛ МИЛЛАТ

2019 йил 8 февраль куни Тошкент тиббиёт академияси Олий маълумотли ҳамшира факультети ўқув модулида факультет Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан буюк мутафаккир, шоирлар шоҳи, бобокалонимиз Ҳазрати Алишер Навоий таваллуд кунига бағишлаб «ШАМС- УЛ МИЛЛАТ» мавзусида маънавий, маърифий тадбир ташкил килинди.Тадбирда ТТА Хотин-қизлар қўмитаси жамоаси, факультет профессор-ўқитувчилари, талаба қизлар ва меҳмонлар иштирок этдилар. Тадбир жараёнида факультетнинг фаол қизлари Навоийхонлик бўйича ўзаро беллашдилар ва «Ғазалхон қиз», «Зукколик билан ўзини таништириш», «Навоий ижоди билимдони», «Саҳнада Гули образи», «Сухандон қиз» номинациялари бўйича ғолиб бўлдилар ва ташкилий қўмита томонидан муносиб тақдирландилар. Академиямиз профессор- ўқитувчилари Розикова Э.С., Рахманова Л.К. ва Ахмедова Н.А.лар сўзга чиқдилар. Улар тадбир иштирокчилари ва ғолибларни байрам билан табриклар экан, Навоий ғазал ва рубоийларидан наъмуналар ўқиб бердилар. Тадбир таассуротларга бой ва кўтаринки руҳда ўтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan