ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТИББИЙ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИ ТАЛАБА-ЁШЛАРИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎКАЗИЛДИ

8 феврал куни Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи мажлислар залида “Ректор ва проректорларнинг талаба-ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиш ҳафталиги” доирасида тиббий педагогика  факултети талаба-ёшлари билан   очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда ТТА психологлари, Ёшлар иттифоқи етакчиси, АРМ ходимлари,  факултет декани,  декан ўринбосарлари ва мураббийлар иштирок этдилар. Мулоқот давомида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Т.А.Бобомуратов,  Тиббий педагогика  факултети декани А.А.Ҳамраев,  сўзга чиқдилар ва  қишки семестр якунлари, якуний баҳолар, ижобий баҳо олмаган талабаларга қайта топширишлар бўйича берилган имкониятлар, ички тартиб қоидалари,  талабалар турар жойларида интизом ва  тозаликка риоя қилиш тартиби тўғрисида тўхталиб ўтдилар.Тадбир давомида ТТАда психологлари фаолияти ҳамда  Жамоатчилик кенгаши ҳақида маълумот берилиб, психологлар  билан очиқ мулоқот давомида  профессор-ўқитувчилар ва талабаларга психологик муаммоларни бартараф қилиш бўйича  амалий маслаҳатлар берилди. Очиқ мулоқотда талабалар ўқиш ва амалиёт  жараёнлари, дарс жадваллари, АРМ, АТМ лардан фойдаланиш, жараёнлари  тўғрисида, талабалар турар жойлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan