14 феврал куни Тошкент тиббиёт академияси академик лицейи мажлислар залида магистратура факултети талаба-ёшлари билан ректор Л.Н.Туйчиев ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқотда талабалар билан бир қаторда факултет декани, декан ўринбосарлари ва мураббийлар иштирок этдилар. Мулоқотни Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев очиб бердиб, Тадбирни ташкиллаштиришдан асосий мақсад, талаба-ёшлар орасида учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш, талабаларнинг таклиф мулоҳазаларини тинглаш ва асосийси ёшлар билан дилдан суҳбатлашиш эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Магистратура бўлими бошлиғи А.А.Имамов сўзга чиқиб, академиянинг ички тартиб қоидалари, ўқув жараёнлари, қишки аттестация якунлари ва натижалари хамда мавжуд камчиликлар тўғрисида гапириб ўтди. Айниқса талабаларнинг ўқув сифатини янада ошириш борасида жуда кўп меҳнат қилиш ва ўз устиларида ишлашлари кераклиги борасида қатъий талаблар қўйилди.
Мулоқот давомида магистр талабаларнинг хорижий давлатларга чиқишлари, улар билан ўз йўналишлари бўйича келишувлар, битимлар тузиб хамкорликда иш олиб бориш учун нималар қилиш керак ва ТТА маъмурияти томонидан қандай ёрдам керак бўлиши борасида ҳам сўз юритилди ва бу борада саволлар-жавоблар ўтказилди.
Магистр талабалари томонидан берилган барча таклифлар ва саволларга Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев ва Магистратура бўлими бошлиғи А.А.Имамовлар томонидан керакли жавоблар ва маълумотлар берилди. Тадбир жуда қизиқарли ўтди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими