2019 йил 20-21 февраль кунлари Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедрасига Озарбойжон тиббиёт университети соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва жамоат саломатлиги кафедраси доценти Алиев Амир Вугарович ташриф буюрмоқда. Ташриф давомида Алиев А.В. томонидан “Внедрение инновационных технологий в управление здравоохранением”, “Менежмент в здравоохранении” мавзуларида маърузалар ўқилиши режалаштирилган. Семинар 1-ўқув биносининг 4-қават маърузалар залида соат 8:30 да бошланади.