2019 йил 8 феврал куни Республика «ЁШЛАР МАРКАЗИ» да Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Ихтирочи аёллари маркази томонидан хотин-қизларнинг инновацион ғоялари, лойиҳалари ва ишланмаларини жорий этишда ҳар томонлама қўллаб- кувватлаш мақсадида ташкил қилинган «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» II Республика танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Танловда академиямиз олима аёллари ҳам фаол иштирок этдилар. Улар ўзларининг тиббиётнинг турли соҳаларида олиб бораётган илмий изланишлари асосида тақдим қилган инновацион лойиҳалари учун » Энг яхши ихтиро», «Энг яхши фойдали модель», «Энг самарали инновацион лойиҳа» номинациялари бўйича ғолиб бўлдилар. Академиямиз жамоаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Олима аёллар» уюшмаси ва иқтидорли талаба қизлари ғолибларни ижодий ютуқлар билан қутлайди ва ижодий фаолиятида зафарлар тилаб колади.