АХБОРОТ ХАТИ

 Ўзбекистон Республикаси Олий ваўрта махсус таълим вазирлиги

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети

М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг

Тошкент шаҳридаги филиали

 АХБОРОТ ХАТИ

 20 апрель куни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида «Узлуксиз таълим тизимида XXI аср шаҳсининг малакали мутахассис сифатида шаклланиши: назария, амалиёт ва истиқбол» мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилади. Анжуман иштирокчиларини рўйхатга олиш соат9-00 дан 9-45 гача давом этади.Анжуман соат 10-00 да бошланади.

 Анжуманжараёнидамуҳокамақилинадиганмавзулар йўналишлари:

 1-секция.Қулай инвестицион муҳитни яратиш ижтимоий ва иқтисодий муаммолари

2-секция.XXIаср малакали мутахассисларини тайёрлаш истиқболлари.

3-секция.Жаҳон таълим маконига интеграциялашуви шароитидаЎзбекистон Республикасида рақобатбардош мутахассисларни шакллантиришнинг замонавий талаблари ва халқаро тажрибалар.

4-секция.Замонавий шароитда ижтимоий-гуманитар ва аниқ фанларнинг долзарб тадқиқотлари.

Анжуман ишида Республикамиз Олий ва ўрта махсус таълим ва илмий тадқиқот муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари, катта илмий ходим-изланувчилари ва иқтидорли талабалари қатнашишлари мумкин. Дастур ва материаллар тўплами анжуман бошлангунга қадар чоп этилади. Анжуман материаллари тўпламига УДК, ББК кутубхона индекслари ва  (ISBN) халқаро стандартдаги китоб рақами берилади.

Анжуманда иштирок этиш учун тезис ва мақолалар 2019 йилнинг март ойининг оҳиригача қабул қилинади.

 Тақдим этилаётган мақола ва анжуман материалларини

расмийлаштириш тартиби: 

  1. Анжуман материаллари бир нусхада ва электрон шаклларда иккита файл: тезис (Валиев_тезис) ва талабнома (Валиев_заявка) кўринишида Word 2003, 2007 форматида Times New Roman, 14 кегль, сатрлар оралиги 1,5 см, саҳифалар чапдан ва юқоридан 2,5 см, пастдан ва ўнгдан 2 см қолдирилган ҳолда бўлиши шарт.
  2. Биринчи қаторда, саҳифанинг ўртасида бош ва қалин ҳарфлар билан мақоланинг номи, 2-чи қаторда муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, 3-чи қаторда муаллифнинг иш жойи, лавозими, илмий даражаси ва унвони, 4-чи қаторда матн ёзилади (наъмунага қаранг).
  3. Асосий матн сатрлар оралиғи 1,5 см интервалда, сатр боши- 1см, сатрларни энига тўғирлаш, сўзларни бошқа қаторга кўчириш-автоматик тарзда бўлиши лозим.

4.Манба ва адабиётга ишора (ссылка)лар асосий матн ичида [1] кўринишда бўлиши  лозим  (наъмунага қаранг).

  1. Тақдим этилаётган мақолалар ҳажми 3 бетдан 10 бетгача бўлиши мумкин.

6.Анжуманнинг ташкилий бадали ва материаллар тўпламининг нашр харажатлари учун ҳар саҳифасига 12000 сўм, талабалар учун 8000 сўм деб белгиланган. Анжуманда фаол қатнашган иштирокчилар анжуманнинг  сўнгги  ялпи  мажлисида “Фаол иштироки учун” номинациялари бўйичасертификат билан тақдирланиши кўзда тутилган.

  1. 7. Анжуман материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
  2. Сўнгги ялпи мажлисда хулоса ва таклифлар муҳокама қилиниб, якуний тавсиялар қабул қилинади.

                                                                   Н А М У Н А

 

         МАҚОЛАНИНГ НОМИ

 

Валиев Вали Валиевич

Илмийдаражасиваунвони, ишжойи

 Асосийматн. Асосийматн. Асосийматн[1]. Асосийматн.

Адабиётлар

 1.      Муаллиф. Мақола номи. Нашр қилинган жойи, нашр қилинган йили.

 

 Анжуман қатнашчисининг талабномаси (заявка)нинг намунаси:

 

  1. Фамилия, исм, шарифи__________________________________________
  2. Илмийдаражасиваунвони ______________________________________
  3. Ишжойи, лавозими_____________________________________________
  4. Мақоланингноми_______________________________________________
  5. Телефон _______________________________________________________
  6. Е-mail_______________________________________________________

 ДИҚҚАТ!

 

Конференцияда иштирок этиш учун тезис ва талабномалар (заявка) 2019 йилнинг март ойининг оҳиригача  қабул қилинади.

Ташкилий қўмита мақолаларни танлаб олиш ҳуқукига эга.

Ташкилий бадал ва нашр харажатлари учун тўлов редколлегия томонидан мақола ёки тезислар нашрга тавсия этилганидан сўнг қабул қилинади.

Фақат редколлегия томонидан нашрга тавсия этилган ва нашр харажатлари учун тўловни амалга оширган муаллифларнинг мақола ва тезислари чоп этилади.

Талабларга жавоб бермайдиган мақола ва тезислар қабул қилинмайди ва муаллифларга  қайтарилмайди.

Манзил:Тошкентшаҳри, Амир Темуршоҳ кўчаси, 22.

Анжуман ўтказиш учун масъул: Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар кафедраси. (МДУ Филиали)

Телефон рақамлари: (8 371) 2322829, (8 371) 2322805; 99897 4121561

Е-mail: conferensOGSED@mail.ru

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan