2019 йилнинг 16 апрель ойидан Алмати шахрининг С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон Миллий тиббиёт университети эпидемиология ва ОИВ-инфекцияси кафедраси доценти Л.Ж.Алекешеванинг 5 кунлик расмий ташрифи бошланади.
Ташриф давомида қуйидаги мавзуларда семинар машғулотлари ўтказилади:
1.ССББда жамоат соғлигини сақлаш. Эпидемиология, саломатлик детерминантлари: тарқалиши, касалланиш, ўлим, туғилиш кўрсатгичларини хисоблаш.
2.Профилактика: турлари. Бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактика ноинфекцион касалликлар намунасида.
3.ССББда вакцинация ўтказиш
Ўтказиш жойи:
Тошкент тиббиёт академияси, УАШ қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш кафедрасининг Олмазор тумани, 16-ОПдаги ўқув базаси, 5 этаж, конференц-зали.
Translate: Рус