ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ “ДАРМОН” ТЕАТР СТУДИЯСИ ЖАМОАСИ ФАХРЛИ ЎРИННИ ҚЎЛГА КИРИТДИ.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар дастурида кўрсатилган “Олий таълим муассасаларида театр студиялари фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш”га қаратилган  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Республика Ташкилий қўмита йиғилишининг 2019 йил 14 февралдаги  1 – сонли баёнида кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт аккадемияси факултетларида “Театр студиялари” ташкил этилди ва танловнинг саралаш босқичи ўтказилди.

2019 йил 11 апрел куни Тўқимачилик ва енгил саноат  институти маданият саройида  танловнинг 2-ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Бунда Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент техника университети, Ўзбекистон жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат маданият, рақс ва хореография институти  театр студиялари жамоалари  ўзаро куч синашдилар. Беллашув натижаларига кўра ТТА  Маданият уйи қошидаги “Дармон” театр студияси жамоаси ўзининг  “Америка фожеаси” асаридан “Метродаги воқеа” спектакли намойиши  билан фаҳрли 2-ўринни қўлга киритдилар ҳамда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan