Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Касаба уюшмаси ва “Nobel фарм” компанияси ташаббуси билан шифокорлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот килиш максадида 13 йилдан бери тиббиёт олийгоҳлари, илмий текшириш институтлари, клиникалар ходимлари жаъми 35 та жамоа ўртасида мини футбол турнири ўтказиш анъанага айланган. 2018-йилда ўтказилган турнирда Тошкент тиббиёт академияси жамоаси 3-ўринни эгаллаган бўлса, бу йилги турнирда Лор касалликлари кафедрасининг профессор-ўқитувчиларидан иборат “Лордес-2” жамоаси фаҳрли 2-ўринни эгаллаб, халқаро турнирларда иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритдилар.