Эълон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги  “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  ПҚ-3775 – сонли қарори ижросини   таъминлаш юзасидан, ТТА Эпидемиология кафедраси таклифига биноан  29 апрель куни Россия табиий фанлар академиясининг академиги, И.И.Мечников номидаги Россия шимолий-шарқий  тиббиёт универстети эпидемиология кафедраси мудири, профессор Зуева Людмила Павловна Тошкент тиббиёт академиясига ташриф буюради.  Шу муносабат билан 29-апрел куни соат 0830 дан бошлаб эпидемиология кафедрасида таҳсил олаётган барча талабалар, магистрлар, клиник ординаторлар ва кафедра ходимлари эпидемиология фанинг долзарб муаммоларига бағишланган маърузалар ва маҳорат – дарслари бўлиб ўтади. Маърузалар биофизика кафедраси залида, маҳорат дарслари эпидемиология кафедрасида ўтказилади. Ушбу маърузаларга қизиқадиган барча тингловчиларни таклиф этамиз.

Эпидемиология кафедраси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan