ТТА ТАЛАБАЛАРИ “ХУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ” КЎРИК ТАНЛОВИДА ҒОЛИБЛИКНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 4075 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси харбий техника институти, Ички ишлар вазирлиги билан хамкорликда Олмазор туманидаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талаба ёшлар ўртасида 30 апрель куни Тошкент шахар ёшлар марказида “Хуқуқ билимдонлари” кўрик танлови бўлиб ўтди. Ушбу кўрик танловда Ижтимоий фанлар кафедраси томонидан тайёрланган «ТАРАҚҚИЁТ» жамоаси хам қатнашиб, фахрли 2 ўринни эгаллашди.
Танловда И.Каримов номидаги Техника университети, Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент тиббиёт академияси жамоалари ўзаро беллашдилар. Беллашув шартларига қўра, Ўзбекистондаги олиб борилаётган ислохотлар, қонунчилик тизими, жамиятдаги хуқуқий онг ва савия бўйича савол жавоблар, видеороликлар, плакатлар намойиши, сахна кўринишлари намойиш этилди. Тиббиёт академиясининг “ТАРАҚҚИЁТ” жамоаси хам ўз билим ва қобилиятларини жуда хам аниқ намоён этишди. Академиядаги шароитлар, халқаро хамкорлик, ислохотлаштириш жараёнлари ҳақида ҳам талабаларимиз ўз намойишларини қилдилар.
“ХУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ” кўрик танловининг туман босқичида:
И.Каримов номидаги Техника университети – 1 ЎРИН
Тошкент тиббиёт академияси- 2 ЎРИН
Ўзбекистон миллий университети- 3ЎРИН
эгаллашди.

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan