«Соғликни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг
энг муҳим йўналишларидан биридир»
Шавкат Мирзиёев.
12 май ҳалқаро ҳамширалар куни ва олий ҳамширалик иши таълим йўналишининг фаолиятига 20 йил тўлиши муносабати билан
“Жамиятда олий маълумотли ҳамшираларнинг ўрни” мавзусида Тошкент тиббиёт академиясининг катта байрам тадбири бўлиб ўтди.
Олий хамширалик таълим йўналиши – фан ва тиббиёт сохасидаги йўналиш бўлиб, у инсон фаолиятини ўрганишга таалуқли бўлган янги илмий билим, услуб ва усуллар орқали аҳоли соғлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, пациентларни хамширалик жараёнига асосланиб парваришлаш, даволаш ишларида хамширалик ёндошувини олиб бориш, касалликлар профилактикаси ва реабилитациясига қаратилган.
2019 йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан тиббиёт таълими ва илм-фанини янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари деб:
– тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълими жараёнларига ўқитишнинг кредит-модул тизимини жорий этиш;
– тиббиёт ва фармацевтика кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимининг марказлаштирилишига барҳам бериш, уларнинг узлуксиз касбий таълим билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш;
– тиббиёт ва фармацевтика кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиш ва шахсий ҳисобга олишни таъминлаш;
– тиббиёт ва фармацевтика илм-фанини, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацияларни жаҳон даражасигача ривожлантириш, уларни глобал илмий майдонига интеграция қилинишини таъминлаш;
– кадрларни тайёрлаш, таълим, илм-фан ва амалиётни интеграция қилишнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тиббиёт ва фармацевтика муассасаларининг клиникалари, ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базаларини ривожлантириш.
Аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишни тубдан ўзгартириш, саломатликни тиклаш, санитария – профилактика ишлар кўламини кенгайтириш, ҳориждаги илғор тажрибаларни кенг ўрганиш замон талабига айлангач, соғлиқни сақлаш тизими учун тайёрланадиган кадрларнинг салоҳиятини яхшилаш мақсадида Олий ҳамширалик иши таьлим йўналиши салоҳиятини ошириш, клиник амалиётга Ҳалқаро стандартларни тадбиқ этиш, клиник амалиётни ўқув жараёнига мос равишда ташкил этиш мақсадида янги ўқув дастури ишлаб чиқарилди. Ўзбекистонда Олий маълумотли ҳамшира факультетининг фаолиятига жорий йилда 20 йил тўлди. Бу факультет мутахассислари жамиятимиз учун жуда муҳим. Бугунги кунда ҳамширалик иши алоҳида, мустақил касб сифатида шакллангач, ҳамширалик амалиётининг моҳияти, соғлиқни сақлаш тизимидаги бошқа касблар билан ўзаро узвий боғлиқлигини тан олиш давр талабидир.
Бугун тошкент тиббиёт академиясида 12 май Ҳалқаро ҳамширалар куни муносабати билан, қолаверса, Ўзбекистонда олий ҳамширалик иши таълим йўналиши фаолиятига 20 йил тўлиши муносабати билан байрам дастури ўтказилмоқда. Бу тадбир орқали талаба ёшлар ўзлари тахсил олаётган факультетнинг, олий хамширалик иши йўналишининг тарихи, моҳияти ва мазмуни ҳақида маълумотга эга бўлдилар. Байрам тадбирида ҳамширалик иши касбининг яратилиш тарихи акс этган 17-18 аср сахна кўринишида гавдаланди, хамширалик касби нима учун айнан 12 майда нишонланади деган саволларга айнан кўпчилик бугунги тадбирда жавоб олишди. Ҳамширалик касбига асос солган Флоренс Найтингейлни бугунги кунда барча давлатларда тараннум этишади, унинг олиб борган фаолияти ҳам ўзгача рухда талқин этилди. Тадбирда 20 йил давомида факультет равнақига хисса қўшган профессор ўқитувчилар жамоаси ва иқтидорли талабалар Тошкент тиббиёт академияси томонидан, Республика касаба уюшмаси, Республика ҳамширалар ассоцияси томонидан муносиб тақдирландилар. Тадбирни ТТА ректори т.ф.д., профессор Л.Н.Туйчиев очиб бердилар, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш қўмитаси раиси ўринбосари Г.Ш.Рихсиева, Ўзбекистон республикаси фан арбоби, т.ф.д., профессор Х.Я.Каримов табрик сўзи билан чиқиб, талабаларни табриклаб, уларнинг хурсандчиликларига шерик бўлдилар.
Translate: Рус