Абитуриентлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳужжат топширади. Таълим муассасаларини аввалги йилларда тугатган абитуриентлардан ЭКИҲнинг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Абитуриентлардан ҳужжатлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади, дея хабар қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги расмий Telegram-каналида. Ўзгаришлар Ўзбекистон президентининг «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида келтириб ўтилган.
Қарорга мувофиқ, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб, давлат ОТМларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қиладилар.
Шунингдек, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун ЭКИҲ ярим баравари (101 минг 365 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.
Translate: Рус
2010/2021 yilda boladigan majburiy testlarni ichida matimatika tibbiyot yonalishiga nima kerak ekan