ТТА РЕКТОРИНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

Хурматли ҳамкасблар ва азиз талабалар!
Барчангизни муққадас байрам – Рамазон Ҳайити байрами билан самимий муборакбот этаман. Сизларга соғлиқ, саломатлик, оилавий бахт, ишларингизга мувофаққиятлар, ушбу муқаддас кунда барча эзгу ниятларингизни Оллоҳ ижобат қилишини тилаб қоламан.
Албатта, биз ўз диний қадриятларимизни эъзозлаб яшар эканмиз, ҳозирги юксак технологиялар асрида мустаҳкам иймон-эътиқод билан бирга замонавий илм-фан, хорижий тилларни пухта эгаллаш, ўз сохамизда бўлаётган ютуқлардан доимо хабардор бўлиш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш – барқарор тараққиётга эришишнинг муҳим шартидир.
Академиямиз, Ватанимиз равнақига ўз хиссангизни қўшишда мувофаққиятлар тилаб, Сиз азизларни яна бир бор улуғ Рамазон Ҳайити байрами билан қутлаб қоламан!

Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan