“Энг катта вазифамиз – одамларни рози қилиш” – Шавкат Мирзиёев
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш, тинч-фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, айниқса, саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, пировардида энг улкан мақсад – одамларни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июнь куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Бўка туманини (жумладан 7-қишлоқ оилавий поликлиникаси) намунали шаклга келтириш бўйича Тошкент тиббиёт академияси ректори Л.Н.Туйчиев раҳбарлигида Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари шифокор ходимлари, клиник ординаторларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди.
Мазкур ишчи гуруҳга жорий йилнинг 3 июнидан бошлаб бир ой давомида Бўка тумани аҳолисига тиббий-санитария ёрдам кўрсатиш, ҳолатни намунавий шаклга келтириш вазифаси юклатилди ва ишчи гуруҳ томонидан тиббиёт ходимлар билан таъминот, уларнинг малакаси ва салоҳиятини ошириш; аҳолининг соғлом турмуш тарзи юритиши, жисмоний фаллигини қўллаб-қувватлаш, касалликлар профилактикасининг самарали чораларини белгилаш; аҳолига шошилинч ва тез тиббий ҳамда ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатилишини таъминлаш; оналик ва болаликни ҳамда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш масалаларини такомиллаштириш; ҳудудда санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ва шифохона ичи инфекциясини олдини олиш чораларини кўриш кабиларга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, кўп тармоқли марказий поликлиника, қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, улардаги патранаж хизматининг самарадорлигини ошириш натижасида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифати ва ҳолати тўғрисида; Тошкент вилояти Бўка туманида репродуктив саломатлик, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари тўғрисида; шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати ишининг самарадорлиги ҳолати тўғрисида; Бўка туманида ихтисослаштирилган ва стационар тиббий хизмат масалалари тўғрисида; санитария-эпидемиологик барқарорлик ҳолати; тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронларни қамраб олиш тўғрисида; даволаш-профилактика муассасалари фаолиятида ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни жорий этиш каби масалаларига қаратилган Тошкент вилоятининг Бўка туманини намунали шаклга келтириш бўйича саволнома шакллантирилди.
Шунингдек, Тошкент вилояти Бўка туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш, муассасалар моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлар таъминоти ва салоҳиятини ошириш, санитар-эпидемиологик барқарорликни таъминлаш ҳамда хусусий секторни ривожлантириш чораларини белгилаш юзасидан чора-тадбирлар режаси тузилиб, ушбу режа асосида ҳудудда ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Translate: Рус